АИИ тез орада халқаро ҳамжамият томонидан тан олинади.

Дунё янгиликлари

1. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен: «Дунё хафа бўладими ёки хурсанд бўладими, ҳозир Толибон Афғонистонни бошқарябди. Биз муаммоларни ҳал қилиш учун улар билан мулоқот қилишимиз керак».

2. Германия канцлери Ангела Меркел: «Ҳозир Толибон Афғонистон сиёсати ва бошқарувининг асосий ижрочиси эканлиги ҳаммага маълум. Биз 20 йиллик ютуқларни сақлаб қолиш учун Толибон билан ҳамкорликни давом этамиз.»

3. Маркус Поцелве, Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили. Маркус Қатардаги АИИ идора аъзолари билан учрашувда, Европа Иттифоқи Афғонистонга ёрдамини тиклашини ваъда қилди.

4. Япония: «Биз Афғонистонни ёрдамсиз ташлаб қўймаймиз. Мамлакатдаги барқарорлик биз учун муҳим. Биз ўзимиз Афғонистонни қайта тиклашда иштирок этамиз, шунингдек, бошқа давлатлар билан бу мамлакатни қайта қуриш бўйича ҳамкорлик ҳақида суҳбатлашамиз».

5. АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хили: «БМТ Толибонни тан олган биринчи ташкилот бўлади».

6. Хитой бош котиби шундай деди: «Хитой Афғонистоннинг миллий суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ва Афғонистон ички ишларига чет давлатларни аралашмасликка чақиради».

7. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: «Афғонистондаги барча ходимларимизнинг хавфсизлиги Толибон томонидан таъминланди».

8. Антониу Гутерриш: “БМТ Афғонистонда бу қийин шароитда гуманитар ёрдам ва ҳамкорликни давом эттиради ва Афғонистонда барқарорлик ва тинчликни таъминлашда самарали рол ўйнашга интилади.

9. Сергей Лавров: «Афғонлар ихтиёрларини тўлиқ назорат қилади. АҚШ ва Ғарб Афғонистон ва афғон халқининг ишларига аралашишни тўхтатиши керак».

10. Ҳиндистон ҳукумати: «Биз Толибон билан алоқа ўрнатамиз ва Афғонистондаги миллий лойиҳаларда иштирок этишда давом этамиз»

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *