АИИнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сўнгги ҳисоботига оид боёноти.

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сўнги ҳисоботига кўра, АИИ тинчлик тарафдори эмас ва ал-Қоида ташкилоти билан алоқалари борлиги ҳақида айтилмоқда.

 Биз ушбу ҳисоботни рад этамиз. Афсуски ушбу ҳисобот ёвузликни мақсад қилган маълум доиралар томонидан берилган ёлғон маълумотлар асосида тузилган бўлиб, БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши ўз имкониятларидан фойдаланмоқда.

 АИИнинг сиёсати, Афғонистон ҳудудини бошқаларнинг хавфсизлигига таҳдид солиш учун фойдаланишга ҳеч кимга йўл қўймаслик сиёсати сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, Доҳа келишувининг барча бандлари рўёбга чиқишлиги учун, АИИ вакиллари афғонистон ичидаги музокараларга тўлиқ тайёр бўлдилар.

 Аммо афсуски, иккинчи томон бу муҳим келишувдаги бандларни ҳали бажармаган, масалан, улар май ойигача барча хорижий кучларни Афғонистондан олиб чиқишмаган, АИИ раҳбарлар номларини БМТнинг қора рўйхатларидан ва санкциялар ўчирилмади, бу эса ички музокараларга тўсқинлик қилмоқда. Афғонистон ичидаги музокаралар бошлангандан кейин уч ой ичида барча маҳбусларни озод қилинмаганлиги, буларнинг барчаси Доҳа келишуви бузилганидир. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, АИИ Доҳа келишувига мувофиқ ҳаракат қилган, аммо иккинчи томон ўз мажбуриятларини бажармаган ва уларни бузган.

 Бундай вазиятда БМТ Хавфсизлик Кенгаши айбни АИИ зиммасига юклаш адолатсиздир.  Улар бир томонни рози қилмасдан, балки маълумотларни текшириб, хавотирга солаётган масалаларни АИИ вакиллари билан очиқ баҳам кўришлари ва ёлғон маълумотларни чоп этиш билан вазиятни чалкаштирмасликлари керак.

 Бундай хабарларнинг нашр этилиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг холис эканлигига шубҳа пайдо бўлади ва унинг халқаро обрўсига путур етади. АИИ тинчлик тарафдори бўлиб қолади, аммо агар кимдир афғонларга ўз кун тартибини чет елдан  юкламоқчи ёки Афғонистоннинг суверинитетига қарши чиқмоқчи бўлса, биз уларга қарши чиқамиз ва ўз ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишни ўзимизнинг қонуний ваколатларимиз деб биламиз.

 АИИ матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид 06.03.02021

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *