Шайх мужоҳид Холид Ҳусайнан: Тарбиявий дарслар. Ёмон хулқнинг кўринишларидан

МАҚОЛАЛАР

 Ёмон хулқнинг кўринишларидан:

— Қўполлик, дағаллик: Кўп инсонларни қўпол, дағал, жуда қаттиққўл, совуққонлик билан муомала қилаётганларини кўрасиз. Гапирса ҳам шиддатли, қўпол иборалар билан гапиради.

— Кўриниши тунд, афти совуқ, қовоғи солинган бўлмоқлик: Қанча-қанча инсонларни доим юзи буришган, қовоғи солинган ҳолда шоҳиди бўласиз, ҳеч у одам юзида табассумни, меҳрни кўрмайсиз.

— Ғазабнинг тезлиги: Бу иш шариъатда ҳам, ақлда ҳам мазаммат қилинган манфур ишдир. Чунки ғазабнинг тез бўлишлиги оқибати хунук бўлган кўп ишларга сабаб бўлади.

— Маломат қилишда, танбеҳ беришда ҳаддан ошмоқлик: Бу кўпинча ҳукмдорларда, куч-қувват соҳибларида, бошқалар устидан бошлиқ бўлган кишиларда содир бўлади.

— Бошқалар устидан масхара қилмоқлик: Масалан, бир киши кимнингдир фақирлиги ёки илмсизлиги ёки кийимининг эскирганлиги ёки хилқатининг хунук экани билан масхара қилмоқлиги мазаммат қилинган ишлардандир. Аллоҳ таъоло айтди: “Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавм устидан масхара қилиб кулмасин – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш нақадар ёмондир” (Ҳужурот: 11) .

— Лақаб қўйиб олмоқлик: Бу ишдан бизларни Аллоҳ қайтарган ва тарк этишимиз тарбиясини берган. Аллоҳ таъоло айтади: “Бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш нақадар ёмондир”.

— Аксар инсонларнинг бу буйруққа бепарволигини кўрасиз, ҳатто баъзи инсонлар ўз исмларидан кўра ёмон лақаблари билан инсонларга таниқлироқ бўлиб қолган, одамлардан исмини сўрасангиз билмайдилар, аммо лақабини айтсангиз дарҳол танийдилар. Бу лақаб қўйишлик кўп адоватларга, ҳамда заиф инсонларнинг қалблари оғришига сабаб бўлади.

— Ёмон хулқнинг кўринишларидан яна бири кибрдир: Бу – киши ўзининг нафсида кибр этмоқлиги, бошқалардан ўзини баланд тутмоқлиги, инсонларни, хоссатан заиф ва камбағал инсонларни менсимаслиги ва қадрламаслиги. Кибр шаръиат ва ақлда ниҳоятда қаттиқ танқид қилинган ишдир.

— Ғийбат ва чақимчилик: Қанча-қанча оилалар, силаи-раҳмлар, дўстлик ришталари, шу икки разил ишни деб бузилиб кетган. Бу икки разил сифат асло пок қалбли одамдан содир бўлмайди, балки бу жуда пасткаш, нодон, ифлос нафс соҳибидангина содир бўлади. Гўзал хулқ соҳиблари бундай жирканч сифатдан покдирлар.

Таржимон: Абу Холид Бухорий

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *