Савол:Ислом ўлкаларидаги ташкилотларни кофирлар тарафидан бошқарилишининг ҳукми нима?
Доктор Сафар Ҳаваалий жавоб беради:
Ҳамма ширкатларнинг бошқарувчилари ҳам яҳудий ёки насроний эмаслар. Айрим ширкатлар раҳбариятигина яҳудий ва насронийдир. Уларнинг (Араб ярим оролида жойлашган) бизнинг мамлакатимизда туришлари ҳаромдир. Модомики уларнинг мамлакатимизга киришлари ҳаром экан, бу ерда раҳбар бўлиб, мусулмонларнинг уларнинг қўл остларида қолиши ҳеч ҳам мумкин эмас. Шунинг учун уларнинг раҳбар лавозимида юртимизда қолишлари жоиз эмас. Бу, биринчидан.
Иккинчидан, кофирларнинг байрам кунларини дам олиш ёки байрам ёхуд кофирларга байрам куни қилиб тайинлаш жоиз эмас. Агар дам олиш куни қилиб тайинлаш вақтинчалик ечим бўлса, буни мусулмонлар дам олиш ва байрам куни қилиб олмасликлари керак. Ҳолбуки мен, доимо, масалага ямоқ қўймаслик ҳақида кўп уқтираман. Аслида, кофирларни Араб ярим оролидан қувиб чиқариш керак! Субҳоналлоҳ! Мусулмонлар кўпинча ҳаж мавсуми келганида ҳаж қилишлари ёки (рамазон ойида) эътикоф қилишлари учун дам олиш кунлари берилмаётганидан, кофирлар дам олишадиган Янги йил байрамида эса кофирлар билан байрам қилишлари учун рухсат берилаётганидан шикоят қилишади. Аллоҳ бундай гуноҳлардан Ўзи асрасин!
Биз мусулмон ўлароқ пасткашликка рози бўлиб, мусулмонларга зарар бериб бу ишларга рози бўлганимизда, Аллоҳ таоло бизларни хор қилди. Кофирларнинг байрамларини нишонлаш жоиз эмас.
Манбаъ: «Кофирларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳукми»