Савол: Кофирларга байрамларини ўтказишлари учун рухсат беришимиз умумий манфаатлар доирасида бўлмайдими? Исломда демократиянинг ўрни қандай?
Доктор Сафар Ҳаваалий жавоб беради:
Барака топгур, бу манфаат эмас, очиқ фасоддир. Демократиянинг эса Исломда ўрни йўқдир. Бундай инсонлар дорулффунунларда турамоқда. Биз юқорида айтдик: Иш ижро қилинмоқда. Ҳа, ҳақиқатан ижро қилинмоқда ва эҳтимол даражасидан чиқди. Шу боис ота–оналар ўз вазифаларини бажаришлари керак. Масала бу ерда овоз кучайтиргичлар воситасида даъват қилишнинг ўзи билан ҳал бўлмайди. Чунки биз бу ердаги чақириқлар барчага етиб бораяптими ёки йўқми била олмаймиз.
Ота–оналар, сизлар дорулфунунларда таҳсил олаётган фарзандларингизни огоҳлантиришингиз керак. Чунки Инглиз тили Марказидаги кофир ўқитувчи гоҳида арабча гапириб, араб тили, Ислом дини ва мусулмонлар хусусан динига риоя қилаётган мусулмон талаба устидан кулиб, ёшларни Ғарбга тақлид қилишга чақирмоқда, уларни экскурсияларга олиб чиқмоқда, хотинини олиб келиб таништирмоқда ва бошқа ишларни қилмоқда.
Манбаъ: «Кофирларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳукми»