Ҳажжож бин Юсуф ва Саъид бин Жубайр орасидаги баҳслашув

ҲИКОЯЛАР

Муаллиф: Шайх Оид Абдуллоҳ ал-Қорний

Ҳикоянинг асл номи: حوار بين التقى و الشقى

Таржимон: Шаҳин Муҳажир, «Содиқлар» учун

Ҳажжож саккиз йил ё ундан ҳам ошиқ вақтдан кейин олим Саъид бин Жубайрни топди.

Ибн Жубайр жуда иймонли, тақводор, буюк илмли ва «Ла илаҳа иллаллаҳ» байроғини юксалтиш учун жиҳод қилиб танилган бир олим бўлган. «Туҳфатул Аҳвадҳи» муаллифининг ҳикоя қилишича – Саъид бин Жубайр ҳибсга олингандан сўнг Ҳажжожнинг ёнига келади.

Шунда Ҳажжож сўради: “Исминг нима? (Исмини жуда яхши биларди)

У жавоб берди: “Саъид бин Жубайр. “

Ҳажжож: “Йўқ, сен Шақий бин Кусайрсан” деди. (Бу ерда Ҳажжож сўзлар билан ўйнарди. Саъид қувончли маънони, Шақий эса қувончсиз, бадбахт маъносини англатади. Жубайр синган суякларни тахтакачласа, Кусайр эса суякларни синдиради)

Саъид: “ Менга шундай деб ном берган онам яхшироқ билса керак”

Ҳажжож: “Сен сафолатли бирисан онанг ҳам сафил”(пасткаш демоқчи). Кейин унга: “Аллоҳга қасамки, сенинг дунёйингни оташхонага айлантираман” деди.

Саъид: “Агар буни қилолганингни билганимда, cени роббим деб қабул қилардим”

Ҳажжож: “Менда олтин ва бойлик бор”

Саъид бин Жубайрни текшириш учун унинг олдига олтин ва кумуш тўла қоплар ёйилиб ташланди.

Саъид: “Эй Ҳажжож, буларни кўринсин ва эшитилсин деб, лофчилик учун йиққан бўлсанг ва Аллоҳ йўлидан қайтаришга қўлламоқчи бўлсанг, унда Аллоҳга қасамки, Унга қарши ҳеч қандай фойда беролмайди” дея Қибла томон юзланди.

Ҳажжож: “Буни Қибладан бошқа томонга ўгиринглар. Аллоҳга қасамки, Саъид бин Жубайр, сени шундай ўлдираманки, ҳали ҳеч кимсани бундай ўлдирмаганман.”

Саъид: “Эй Ҳажжож, ўзингга хоҳлаган ўлдириш йўлини танла, Аллоҳга қасамки, сен мени ўлдирганинг каби, Аллоҳ ҳам сени ўлдиради. Хоҳлаган услубингни танла.”

Ҳажжож: “Буни Қибладан бошқа томонга ўгиринглар” деди.

Саъид:

وَلِلّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ فَأَيْنَمَا تُوَلُّواْ فَثَمَّ وَجْهُ اللّهِ إِنَّ اللّهَ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

“ Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа қарасангиз, Аллоҳнинг юзи бор. Албатта, Аллоҳ кенг қамровли, билгувчи зотдир. (Қуръон, 2:115)

Ҳажжож: “Eр остига кўминглар” деди.

Саъид:

مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى

“Сизларни ундан яратдик, унга қайтарамиз ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз. (Яъни, Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг яна унга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариб оламиз. Эй Фиръавн, сен ҳам одамсан, сенинг ҳам бошингга шу кун тушади) (Қуръон, 20:55)

Ҳажжож: “Ўлдиринглар уни”

Саъид: “Лаа илаҳа иллаллаҳ Муҳаммадун Расулуллоҳ. Эй Ҳажжож, эртага сен билан Аллоҳ ёнида учрашгунимизча! Аллоҳим, мендан кейин унга бошқалар устидан ҳукмронликни берма! Эй мустабид ҳокимларни парчалагувчи зот, Ҳажжожни ҳам парчалаб ташла!

Ўша баҳслашувда Ҳажжожнинг қўлидан қаварчиқ чиқди, бир ой сафроси қайнаган ҳўкизга ўхшаб, оғриқ ва ҳолсизликдан на ея-ича олди, на ухлай олди.

Ҳажжож ўзи ҳақида шуларни айтади: “Ҳеч бир кеча ўтмадики ўзимни қон ичида сузиб юрганимни кўрмаган бўлсам! Ҳеч бир кеча ўтмадики гўёки Қиёмат қойим бўлмаган бўлса ва унда Аллоҳ мени ҳисоб китобга олганида, ҳар бир қатл қилдирган кишининг ўрнига бир марта қатл қилдирилдим, фақат Саъид бин Жубайрнинг қатли учун Аллоҳ мени етмиш марта қатл қилиб жазолади”

Аллоҳ унга бир ойдан сўнг ўлим берди.

Улашинг :
Тег:
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *