АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб чиқиши мумкин

Дунё янгиликлари

 АҚШ ҳарбий қўмондонлиги манбаларига асослаган The Wall Street Journal тарқатган хабарига кўра, АҚШ расмийлари Афғонистондан олиб чиқилган қўшинларини Марказий Oсиё, яъни Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштиришни кўриб чиқмоқдалар.

 Манбаларда айтилишича, Қўшма Штатлар  толиблар ва бошқа гуруҳларни тийиб туриш учун Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашда давом этишга қарор қилди. Шунинг учун Афғонистон билан чегарадош мамлакатларга қўшинларни жойлаштириш маъқул келмоқда.

 Бироқ Россиянинг қанчадир миқдордаги ҳарбий иштироки ва Хитойнинг минтақадаги таъсири тобора ортиб бораётгани АҚШнинг Марказий Oсиёда ҳарбий базаларини барпо этиш режаларига тўсқинлик қилмоқда, дея таъкидламоқда расмийлар. Қўшинларни Форс кўрфазидаги мамлакатларга ёки ўша минтақада самолёт ташувчи (авианосец)ни жойлаштириш йўлларини ҳам кўриб чиқишлигини маълум қилинди.

 Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден, Америка қўшинлари 2021 йил 11 сентябрга қадар Афғонистон ҳудудидан чиқиб кетишини айтган. WSJ манбаларининг таъкидлашича, қўшинларни олиб чиқиб кетиш муддати, расман эълон қилинган муддаттан 2021 йил июлгача тугатилиши мумкин.

 Шу билан бирга, АҚШнинг Афғонистон музокараларидаги вакили Залмай Халилзод яқинда очиқчасига айтди, агар толиблар тинчлик битимларига риоя қилмаса, Америка Афғонистон ҳукуматини (Қобул режими)ни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *