Шариатда ман қилинган нарсаларни Аллоҳнинг душманларига тарқатиб тижорат этиб, тушган фойдани мужоҳидларга юбориш жоизми?
Савол: Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ… Саволим севимли шайхимиз аллома мужоҳид Абу Муҳаммад Мақдисийга. Ҳурматлик шайх, наркотик моддалар каби шариатда ҳаром қилинган нарсаларни фақат Аллоҳнинг душманларига сотиб, ундан топилган даромадни мужоҳидларга ҳарбий тайёргарликлари ва қурол-аслаҳаларини ривожлантиришликлари учун юбориб туриш жоизми?
Жавоб:
Аллоҳ таъоло айтади: “ Эй мўъминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун эрдан чиқарган нарсалардан инфоқ- эҳсон қилингиз! Эҳсон қилиш учун улардан ўзингиз фақат кўз юмиб туриб оладиган- паст- нопокларини танламангиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳ беҳожат ва ҳамду санога лойиқ Зотдир.”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло покдир, фақатгина пок нарсаларни қабул қилади. Аллоҳ мўъминларни пайғамбарларига амр этган нарсага буюрди: “ (юборган барча пайғамбаримизга шундай дедик) Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок нарсалардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман.” (Мўъминун: 51).
Аллоҳ таъоло бошқа оятда айтди: “ Эй иймон келтирганлар сизларга Биз ризқ қилиб берган ҳалол нарсалардан енглар!” сўнг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кишини зикр этиб шундай деди: “Бир киши узун сафар қилади, сочлари тўзиган чанг-ғубор ҳолатида икки қўлини осмонга чўзиб Эй Роббим, Эй Роббим деб дуо қилади-ю, аммо унинг таоми ҳаром, ичимлиги ҳаром, кийими ҳаром, ейиши ҳаром, бу ҳолатида дуоси қандай ижобат қилинсин!?” (Имом Муслим ривояти).
Шу ҳужжатларга биноан ҳаром нарсалар билан тижорат қилмоқ асло жоиз бўлмайди, гарчи кофирлар ва Аллоҳнинг душманларига бўлса ҳам. Гарчи мужоҳидларга, мискинларга моддий ёрдам бериш каби яхшилик ният қилинса ҳам жоиз эмасдир. Бундай қилмоқлик Аллоҳ таоло айтган гуноҳга ва тажовузга ҳамкорлик қилиш остига киради.
Аллоҳ таъоло айтади: “…(Эй мўъминлар), сизлар яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.” (Моида: 2). Лекин, ким шу ишларни илгаридан қилиб юрган бўлса ва энди тавба қилиб, ҳаромдан касб топган нарсаларидан қутулмоқчи бўлса мужоҳидларга ёки фақир-мискинларга инфоқ қилса, бу маст қилувчи наркотик каби ҳаром билан тижорат қилувчиларга бергандан кўра яхшироқдир. Аҳли илмлар бу беришлик садақа дейилмайди, балки, молни афзал ўринга инфоқ қилиш бобига киради дейдилар… Аллоҳ билгувчироқдир.
“Тавҳид ва жиҳод минбари” раиси Абу Муҳаммад Мақдисий.
“Тавҳид ва жиҳод минбари” сайтидан
олинган араб тилидаги асл матндан
Абу Холид Бухорий таржима қилди