Жиҳод майдонида жангсиз ўлган ёки жангда ўлдирилган шаҳидларнинг фарқлари

МАҚОЛАЛАР

 Аллоҳ таоло айтади: Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, Ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри-мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир. (4:100)

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг мисоли – ким Унинг йўлида жиҳод қилаётганини Аллоҳнинг Ўзи яхши билувчироқ – кундузлари рўзадор ва кечалари намозда қоим турувчи кишининг мисолига ўхшайди. Аллоҳ таоло Ўзининг йўлидаги мужоҳидни ё вафот эттириб, жаннатга киритишга ёки ажр ва ўлжа билан саломат қайтаришга кафилдир” (Муттафақун алайҳ).

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан сўрадилар: “Шаҳидлар кимлар?  Саҳобалар: «Аллоҳ йўлида ўлдирилганлар», дейишди.  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У ҳолда менинг умматимда шаҳидлар кам бўлади”, дедилар ва “Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳиддир, Аллоҳ йўлида вафот этган шаҳиддир, Аллоҳ йўлида тоғдан йиқилган шаҳиддир, сувга ғарқ бўлган киши шаҳиддир, Аллоҳ йўлида вабодан вафот этган шаҳиддир, Аллоҳ йўлида ички касалликдан вафот этган шаҳиддир…”. дедилар.
(Ибн Абу Шайба – Абу Довуд – Насоий – Ибн Можа)

 Сабура ибн Факиҳа ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Исломни қабул қилаётган Одам фарзандига шайтон тўсқинлик қилиб шундай дейди: “Мусулмон бўлиб, ота-боболарингни урф-одатлари ва динини тарк этмоқчимисан?”.  Лекин Одам фарзанди шайтонга осий бўлиб мусулмон бўлади ва мағфират қилинади.  Шунда шайтон унинг ҳижрат йўлида йўлини тўсиб: “Ҳижрат қилиб, уйингни ва юртингни ташлаб кетасанми?” дейди. Одам фарзанди шайтонга итоатсизлик қилиб, ҳижрат қилади.  Шунда шайтон унинг жиҳодга борадиган йўлини тўсади ва дейди: “Ўзинг ҳам, молинг ҳам йўқ бўлиб кетади. Жангга чиқсанг ўлдирасан ёки ўлдириласан, кейин эса сенинг аёлинг бошқага тегиб кетади ва бойлигинг тақсим қилинади”.  Одам фарзанди унга итоатсизлик қилиб, жиҳодга чиқди.  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким шундай қилса, уни жаннатга киритиши Аллоҳнинг зиммасида…. ёки миниладиган ҳайвоннинг зарбидан вафот этса, уни жаннатга киритиши Аллоҳнинг зиммасида”, дедилар.
(Имом Аҳмад ривояти ҳасан ҳадис)

 Баъзи уламолар Аллоҳ йўлида қатл қилинган билан Аллоҳ йўлида ўлганнинг мақомини бир хил деб айтишган;  шаҳодатда ҳам, ажрда ҳам тенгдирлар.  Бироқ рожиҳ қавилга кўра, улар тенг эмас.

 Аллоҳ йўлида ўлдирилган билан табиий ўлим ўртасида фарқ бор.  Кўриниб турибдики, ўлдирилган киши юқори мақомга эга ва бир нечта ўринларда афзалликларга эга.

 Ибн Ҳиббон ривоят қиладилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг афзал жиҳод ҳақида сўрашдилар.  У зот: “Энг афзал жиҳод, бу отинг ўлдирилган ва қонинг тўкилган бўлса”, деб жавоб бердилар.  Шундай қилиб, ўлдирилган киши энг афзал жиҳод қилган ҳисобланади.

 Ўлган киши Аллоҳ йўлида ўлса ҳам ўлик дейилади, шаҳид эса Қур’он оятига кўра ўлик ҳисобланмайди: Ва Аллоҳ йўлида қатл қилинган шаҳидлар ҳақида: «Булар ўликлар», демангиз! Йўқ, улар тириклардир, лекин сизлар сезмайсизлар. (2:154)

 Ўлдирилганлар учун яралари қиёмат куни гувоҳлик беради.  Бу яралар мушк ҳиди билан таралиб туради.

 Аллоҳ йўлида ўлдирилган киши, яна Аллоҳ йўлида ўлдирилиш учун қайта-қайта бу дунёга қайтишни хоҳлайди.  Аллоҳ йўлида табиий ўлим билан вафот этганларда бундай бўлмайди.

 “Саҳиҳ Муслим”да Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Ўлган ва Аллоҳ таолодан мукофот олган ҳеч бир жон йўқки, дунёга қайтишни истамайди, гарчи бутун дунё ва ундаги ҳамма нарсалар у учун бўлса ҳам, фақат шаҳид бундан мустасно. Аллоҳ йўлида яна ўлдирилиш учун бу дунёга қайтишни истайди.  Бу шаҳидга берилган (у кўрган) катта ажр туфайлидир”.

 Аллоҳ йўлида ўлдирилиш барча гуноҳларни кечиради.  Табиий ўлим ҳолатида бундай эмас.

 Аллоҳ йўлида вафот этганларга жаноза намози ўқилади. Аммо Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳидга жаноза намози ўқилмайди. Чунки намоз Аллоҳ таолодан ўлганларнинг гуноҳларини мағфиратини сўраш учун ўқилади, шаҳиднинг барча гуноҳлари кечирилган бўлса жаноза намозини ўқишга эҳтиёж қолмайди.

Содиқлар нашриётида таржима қилинди.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *