Савол: Ҳурматли шайх, муртад ҳокимлар ҳаққига дуо қиладиган имом орқасидан намоз ўқимоқнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Ҳурматли биродар, ассаламу алайкум.
Жамоат намозини тарк этмоқлигингиз асло мумкин эмас, тоинки сизнинг ҳузурингизда имомнинг куфри диндан чиқарадиган катта куфр экани таҳқиқ бўлмагунгача.
Аммо, катта куфр бўлмаган гуноҳлар, бидъатлар ва тилёғламаликлар жамоат намозини тарк этишга сабаб қилиб ушланмоқлиги жоиз эмасдир.
Муртад ҳокимнинг ҳаққига имомнинг ҳидоят, китоб ва суннатни ижро этиш, ҳамда Аллоҳ рози бўладиган ва яхши кўрадиган ишларга тавфиқ сўраш каби амалининг ўзи , модомики у имом тоғутларга ёрдам бериш ёки куфрий қонунларига ёрдам бериш, ёки аҳли тавҳидларнинг қаршисига ёрдам бериш каби диндан чиқарадиган куфр амални қилмас экан, катта куфр бўлмайди, ҳамда бундай имомнинг сабабидан жамоат намозини тарк этишлик ёки жамоат намозига бепарво бўлишлик мумкин эмасдир.
Лекин шу ўринда билмоқ керакки, мусулмон ҳокимлар ҳаққига дуо қилмоқлик саодат асрида бўлмаган бидъатдир. Зеро, уламолар Аллоҳнинг шариъати билан ҳукм қиладиган мусулмон султон ҳаққига жумъа минбаридан дуо қилмоқликни бидъат санаганлар. Энди, муртад-кофир ҳокимлар ҳаққига дуо қилмоқлик ҳақида нима дейиш мумкин?!
Аммо, сизнинг ҳузурингизда имом тоғутларнинг дўстларидан ва ёрдамчиларидан экани ҳақида қатъий далилингиз бўлса, бу каби имом орқасидан намоз ўқиб бўлмайди, ҳамда бу имом аҳли суннанинг “бизлар ҳар бир солиҳ ва фожир мусулмоннинг орқасидан намоз ўқиймиз” деган сўзларига тушмайди. Чунки бу мусулмонлардан эмасдир.
“Тавҳид ва жиҳод минбари” раиси Шайх Абу Муҳаммад Мақдисий
“Тавҳид ва жиҳод минбари” сайтидан олинган араб тилидаги асл матндан Абу Холид Бухорий таржима қилди